ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ
ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“ГИДРОГЕОЛОГИЯ ВА ИНЖЕНЕРЛИК ГЕОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ”ДАВЛАТ МУАССАСАСИ
“ГИДРОГЕОЛОГИЯ, МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ
ВА ГЕОЭКОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАР
ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ”
халқаро илмий-техник анжуман
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Геология фанлари университети
2024 йил 16 октябрь
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022-2026 – йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида иқтисодиёт учун зарур минерал хом ашё базасини ошириш мақсадида, геология соҳасида илмий тадқиқотларини ривожлантириш ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш тўғрисидаги кўрсатмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20 мартдаги 76-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида анжуман ташкилий қўмитаси номидан Сизни 2024 йил 16 октябр куни Геология фанлари университети “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси томонидан ташкил этилаётган “Гидрогеология, муҳандислик геологияси ва геоэкология йўналишидаги замонавий муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз (Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси).
Халқаро илмий-техник анжуманда республикамизда геология ва тоғ-кон саноати соҳаларини ривожлантириш, мавжуд муаммоларнинг илмий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш, гидрогеология, муҳандислик геологияси ва геоэкология соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.