Мухандислик геологиясининг замонавий муаммолари ва уларнинг ечими

photo_2021-04-22_20-03-29

2021 йил 19 апрель санасида Геология фанлари университети «Нефт ва газ конлари геологияси» факультети «Ерни масофадан зондлаш ва муҳандислик геологияси» кафедраси «Гидрогеология ва муҳандислик геологияси» мутахассислиги 1-босқич магистрантлари учун «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» Давлат муассасасида «Муҳандислик геологиясининг замонавий муаммолари ва уларнинг ечими» мавзусида мастер-класс дарси ўтилди.photo_2021-04-22_20-03-33

Мастер-класс дарсини «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» Давлат муассасаси директори, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бимурзаев Гани Амиргалиевич олиб борди. Мастер-класс дарси ноанъанавий усулда бошланиб, аввало магистрантлар билан танишув, сўнгра соҳага оид савол-жавоб бўлиб, очиқ суҳбат кўринишида ўтди. Мастер-класс дарси давомида муҳандислик геологиясининг замонавий муаммолари ва уларнинг ечими, кўчкилар ва уларнинг турлари, кўчки содир бўлишига таъсир этадиган омиллар, кўчки белгилари, кўчкининг структураси ва классификацияси ҳамда бугунги кунда кўчки белгиларини аниқлашда, ҳудуднинг 3D моделини қуришда Ўзбекистонда қўлланилаётган замонавий техника ва технологиялар, дастурий таъминотлар тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, Бимурзаев Г.А. тарихда содир бўлган йирик массали кўчкилар, улар етказган талафотлар, кўчки содир бўлишида бир нечта омилларнинг солиштирма графиклари, кўчки массасини ушлаб қолиш учун ҳимоя конструкциялари ҳамда ўзининг илмий-амалий фаолиятида олиб борган изланишлари, уларнинг натижалари ва амалиётда қўлланиб келинаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар бериб ўтди.

photo_2021-04-22_20-03-29

Мастер-класс дарси магистрантлар томонидан берилган саволлар ва уларга ўқитувчи томонидан берилган жавоблар билан қизғин баҳс-музокарали ўтиб, магистрантларда катта таассурот қолдирди. Дарс қизиқарли, мазмунли, тақдимот кўринишида – фотосуратлар, диаграммалар, графиклар, хариталар ҳамда фактик маълумотлар билан ўтилди. Дарс якунида магистрантлар, уларга берилган сўровномани тўлдириб, ўз фикрларини ва таклифларини ёзиб қолдирдилар.

photo_2021-04-22_20-03-26

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.