“ГИДРОИНГЕО институти” ДМда “Геология соҳаси ходимлари куни” байрами муносабати билан ўтказилган тадбирлар хақида маълумот

photo_2021-04-09_17-12-38

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрда «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги 509-сонли қонуни тасдиқланган. Мазкур қонунга кўра апрель ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган.

photo_2021-04-09_17-12-38

Шу муносабат билан, «ГИДРОИНГЕО институти» давлат муассасасида апрель ойининг 5-6 саналарида спортнинг шахмат, шашка, волейбол, футбол, ва стол тенниси турлари бўйича ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган жамоа ва ходимлар турли даражадаги диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

photo_2021-04-09_17-12-39 (2) photo_2021-04-09_17-12-38 (2)
Шунингдек, институтда 7 апрель куни “Геология соҳаси ходимлари куни” байрами, ҳамда дала амалиёти ишларини бошланиши муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирга нафақат институт ходимлари, қолаверса, геология соҳаси ривожига кўп йиллар ўзларининг самарали меҳнатлари билан ҳисса қўшган нуроний меҳнат фахрийлари ҳам таклиф этилди.

photo_2021-04-09_17-12-48 photo_2021-04-09_17-12-39 (3)
Бўлиб ўтган тадбирда институт раҳбари Г.А. Бимурзаев сўзга чиқиб, бугунги кундаги институт фаолиятида эришилаётган ютуқларда барча институт ходимларини қўшаётган ҳизматларини юксак баҳолаб, барчани касб байрами билан самимий табриклади. Тадбир давомида, авваламбор соҳага узоқ йиллар хизмат кўрсатган меҳнат фахрийларига, жумладан, институтнинг илмий ҳаётида фаол хизмат қилиб келаётган етакчи илмий ходимларга, спорт мусобақалари ғолибларига тегишли фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

photo_2021-04-09_17-12-39
Байрам дастурхонига тортилган байрам оши, ҳамда институт ходимлари ўртасида ташкил этилган “Пазандачилик” йўналиши бўйича кўрик- танлов тадбирга ўзгача бир баҳорий шукуҳ бағишлади.

photo_2021-04-09_17-13-09 photo_2021-04-09_17-13-10 photo_2021-04-09_17-13-10 (2) photo_2021-04-09_17-13-10 (3)

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.