“ГИДРОИНГЕО институти” ДМ раҳбариятини институтга бириктирилган М.Улуғбек туманидаги 221-сонли ва 223-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларидаги иштироки хақида маълумот

kl1

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2021 йил 24 майдаги 1/17-25/05-сон хатидаги топшириқ юзасидан “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ раҳбарияти институтга бириктирилган М.Улуғбек туманидаги
221-сонли ва 223-сонли умумий ўрта таълим мактабларда жорий йилнинг 25 май кунида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида иштирок этишди. Жумладан, институтнинг бош илмий маслаҳатчиси, геология-минералогия фанлари доктори А.С.Ибрагимов 221-сонли умумий ўрта таълим мактабида, институт илмий маркази раҳбари, етакчи илмий ходим, геология-минералогия фанлари номзоди Т.И.Муминджанов 223-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирларда фаол иштирок этдилар.

klkl3 kl1

 

Институт вакиллари мазкур тадбирларда сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига мурожаатини етказган ҳолда, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳамда сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан ёш авлодга берилаётган алоҳида эътибор хақида батафсил маълумот бердилар. Институт вакиллари маърузалари якунида мактаб битирувчиларини мактаб таълимини муваффақиятли тугатганликлари билан самимий табриклаб, уларга келгусидаги мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамлари қутлуғ ва муборак бўлишига “оқ йўл” тилаб, кўтаринки кайфият улашишди.

kl4 kl6kl5

 

 

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.