«ГИДРОИНГЕО институти» ДМ Матбуот хизмати

photo_2021-02-05_18-14-13

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари хузуридаги йиғилишда қабул қилинган 1-сонли баённинг 35-бандида белгиланган, Дунё университетлари рейтингини белгиловчи етакчи Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Higher Education (THE) компаниялари билан ҳамкорликда Республика олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларга киришида мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш мақсадида, 2021 йил 4 февраль санасида “Times Higher Education” ташкилотининг вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари иштирокида ZOOM онлайн платформаси орқали йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат муассасаси директори Г.А.Бимурзаев, илмий ишлар, иновациялар бўйича директор ўринбосари Ф.А.Охунов, илмий котиб Д.Н.Андреев ва бошқа етакчи мутаҳассислар фаол иштирок этдилар.
Йиғилишда юқори импакт-факторли (Web of science, РИНЦ) журналларига мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш савол-жавоб ва бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

photo_2021-02-05_18-14-13

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.