«ГИДРОИНГЕО институти» ДМ Матбуот хизмати

photo_2021-03-30_19-28-53

2021 йил 30 март кунида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси фаолиятини жадаллаштириш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши бўйича Маслаҳат қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамраислигида видеоконференция форматида ўтказилди.

photo_2021-03-30_19-28-50
Мазкур йиғилишда Идоралараро ишчи гуруҳи аъзоси, Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “ГИДРОИНГЕО институти” ДМ директори геология-минералогия фанлари фалсафа доктори (PhD) Г.А.Бимурзаев фаол иштирок этди.

photo_2021-03-30_19-28-51
Йиғилишда асосан, Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича интеграллашган кўптомонлама “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, Траст жамғарма доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ҳамда маблағларни мобилизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

photo_2021-03-30_19-28-52 photo_2021-03-30_19-28-53

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.