
Жорий йилнинг 27 февраль куни “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси томонидан, институтга бириктирилган М.Улуғбек туманидаги 221-сонли мактаб ўқувчиларини геология соҳасига, қолаверса институт фаолиятига қизиқишларини орттириш мақсадида, институт лабораториялари ва бўлимлари фаолиятига оид тайёрланган кўргазмалар мактаб маъмуриятига тақдим қилинди.