«ГИДРОИНГЕО институти» давлат муассасасида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви хақида маълумот

photo_2021-04-22_20-27-14

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан «ГИДРОИНГЕО институти» давлат муассасасининг 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган “Ёшлар дастури”да белгиланган топшириқларнинг самарали амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг апрель ойида институтда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида институт раҳбари Г.А.Бимурзаев томонидан ёш мутахассисларга устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда касбий маҳоратларини ошириш, ёш мутахассисларни касбга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда тасдиқланган режага мувофик малака ошириш курсларида фаол қатнашиб билим-маҳоратларини ошириш вазифалари топширилди.

photo_2021-04-22_20-27-44
Тадбирда ҳар бир ёш мутахассис билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилишда ҳар бир ёш олим ўзига юклатилган вазифалар билан танишди ва кейинги режаларини шу вазифаларга мувофиқ ҳолда бажарилиши келишиб олинди.

photo_2021-04-22_20-27-14

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.