“Геология ёшлар нигоҳида” мавзусидаги деворий газеталар кўрик танлови

photo_2021-04-15_16-04-01

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари университетининг 2020 йил 14 декабрдаги 108-п-сонли бўйруғига мувофиқ “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасасига Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 221-сонли ва 223-сонли умумтаълим мактаблари бириктирилган.

Ҳамкорликда қилинаётган ишлар доирасида “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида Геологлар куни байрами муносабати билан 221-сон ва 223-сонли мактабларда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Геология ёшлар нигоҳида” мавзусидаги деворий газеталар кўрик танлови ўтказилди.

Танловда ҳар иккала мактабдан 25 нафардан ортиқ ўқувчилар Геология соҳаси бўйича ўрганган маълумотлари ёрдамида тайёрлаган деворий газеталари билан фаол қатнашишди.

photo_2021-04-15_16-04-01

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.