
2019 йил 11 сентябрда Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган, «Гидрогеология, инженерлик геологияси ва геоэкология соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитаси»нинг 14-бандида ходимларни чет тилларига бўлган қизиқиши ва билимларини ошириш, жумладан, инглиз тилини ўқитиш бўйича вазифалар белгиланган.
Топшириқни бажариш юзасидан “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонаси нодавлат таълим муассасаси “Карьера” ўқув маркази билан 3 ойлик инглиз тилини ўқитиш бўйича шартнома имзолади. Ушбу ўқув курсида “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонасидан 10 нафар, “Ҳавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати” корхонасидан 3 нафар, ҳамда “Ўзбекгидрогеология” Давлат унитар корхонасидан 2 нафар
иқтидорли ёш мутахассислар таҳсил олдилар. Барча ёш мутахассислар ўзларининг билим салоҳиятларини ошириб, ўқув курси якунида бўлиб ўтган имтихонларни аъло баҳоларга топшириб ўқув маркази томонидан берилган тегишли сертификатга эга бўлдилар.