Zoom онлайн видеоанжумани ўтказилди

w

2020 йилнинг 29 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Геология-қидирув” факультетида “Республикада геологиянинг ўқитишнинг долзарб муаммолари ва стратегик ривожланишида ер фанларидаги муаммо ва истиқболлари” мавзусидаги Zoom онлайн видеоанжумани ўтказилди.

Видеоанжуманда “ГИДРОИНГЕО институти” ДКсида фаолият олиб бораётган бир гурух мутахассислар: етакчи илмий ходим Турсунметов Р.А, катта илмий ходим Дадаходжаева Н.Р. ва II–тоифали муҳандис гидрогеолог Тошев Ш.Д иштирок этилар. Турсунметов Р.А. “Гидроген типидаги уран конларининг иерархик физик-геологик модели ва уларнинг қидирув қийматлари”; Дадаходжаева Н.Р. «Зармитан кони майдонида хосил бўлган чуқурларининг ривожланиши”; Тошев Ш.Д. “Гидрогеология соҳасида замонавий ГИС-технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусида онлайн маърузалари билан қатнашдилар.

Анжуманда қўйилган вазифалар кенг оммавий мухокама қилинди.

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.