Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари

IMG_20191124_062046

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари ажратилган. Шу жумладан, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрда тасдиқланган илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимида давлат бюджети маблағлари ҳисобига 2021 йил учун қабул квоталарининг тақсимотига кўра “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат муассасаси ҳузуридаги “Олий таълимдан кейинги институти”га ҳам 04.00.04-Гидрогеология ва муҳандислик геологияси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 3 та ўрин ажратилган.

Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат муассасаси 04.00.04-Гидрогеология ва муҳандислик геологияси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқиш истагида бўлган талабгорларни институт илмий котибига
2020 йил 20 октябрь кунидан кечиктирмасдан мурожаат қилишларини сўраймиз.

(Илмий котиб: Жўраев М.Р. тел: 90-9665530, 71-2650378, hydrouz@inbox.uz; gidroingeo@exat.uz)