«ГИДРОИНГЕО институти» ДК Матбуот хизмати

j

Президент Ш.Мирзиёев 2020 йил 31 январ куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан ўтказган учрашувида геология соҳасини тубдан ривожлантириш борасида муҳим вазифаларни белгилаб берди. Янги ташкил этиладиган “Геология фанлари университети” таркибига кирувчи геология соҳасида фаолият олиб бораётган 4 та илмий-тадқиқот институтларини барқарор ривожлантириш учун тегишли вазирликлар ва идоралар бириктирилди.

d

Соҳадаги ҳар бир илмий-тадқиқот муассасаларига истеъмолчи ташкилотлар бириктирилиб, муассаса жамоалари билан учрашиб, ўзаро манфаатдор ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда тегишли соҳаларда илмий-технологик тараққиётни қўллаб қувватлаш бўйича аниқ самарадорликка йўналтирилган 2020 йил учун “йўл хариталари”ни тасдиқлаш вазифаси топширилди.

Шу жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат корхонасига масъул қилиб белгиланди.

f

Бугун, 11 февраль куни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси, сенатор А.Сангинов раислигида илм-фан соҳасини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, замонавий илмий инновацион ишланмаларни тезкор равишда амалиётга татбиқ этиш борасидаги ишлар кўламини амалга оширишга бағишланган очиқ мулоқот тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” директори Ғ.Бимурзаев, Гидрогеофизика лабораторияси мудири Ш. Абдуллаев, Мелиоратив гидрогеология ва дренаж лабораторияси мудири Ф.Мирюсуповлар маъруза қилдилар. Мазкур институт билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ узоқ йиллардан буён амалий ҳамкорлик қилиб, Тўпаланг ва Сардоба сув омборларининг қурилишида бирга иш олиб борилганлигини таъкидланди.

g

Учрашувда соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларининг сифатини яхшилаш, соҳадаги учраб турган муаммолар, тўсиқлар тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди. Учрашув давомида 20 февралга қадар кўтарилган муаммолардан келиб чиқиб, уларни ҳал этиш бўйича мутассади раҳбарларга илмий тадқиқот ишларини олиб боришда ўзаро манфаатдор ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ самарадорликка йўналтирилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.

 

h

 

 

 

 

 

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.