“ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонасида 2020 йил 25 июнь куни бўлиб ўтган онлайн-семинар ҳақида маълумот

photo_2020-06-26_16-23-51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигидаги 2020 йилнинг 31 январь куни Давлат геология қўмитасида

бўлиб ўтган йиғилишда белгиланган вазифалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сони қарорининг 4-иловасидаги тегишли бандлари бўйича топшириқлар ҳамда “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат корхонасини (“ГИДРОИНГЕО институти” ДК) “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ самарадорликка йўналтирилган 2020 йил учун тасдиқланган йўл харитасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида жорий йилнинг

photo_2020-06-26_16-24-24
25 июнь куни “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонасида йўл харитасида белгиланган ҳамкорликда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши юзасидан онлайн-семинар ташкил этилди. Онлайн-семинарда “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонаси ва “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамиятига қарашли барча корхоналар мутахасислари иштирок этдилар.
Онлайн-семинарни “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Т.Амирсаидов ва “ГИДРОИНГЕО институти” директори Г.А.Бимурзаев ўзларининг кириш сўзлари билан очиб беришди.

photo_2020-06-26_16-23-51

Семинарда “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамиятига қарашли гидротехник иншоотлари қурилиши объектларида “ГИДРОИНГЕО институти” ДКси мутахассислари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича маъруза тақдимотлари тингланди.

photo_2020-06-26_16-27-51

 

 

photo_2020-06-26_16-28-31

 

Шу жумладан:
1. Институтнинг етакчи илмий ходими Р.А.Турсунметов Тўпаланг сув омбори ва Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши объектларида ҳозирги кунда олиб борилаётган гидрогеологик, муҳандислик геологик ва гидрогеофизик илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маъруза қилди.
2. “Геодинамика ва ерни масофадан зондлаш” лабораториясининг мудири, геология ва минералогия фанлари номзоди В.Д.Минченко Пскем сув омбори қурилиши объектида “кўчкиларнинг сурилиши ва уларни олдиндан башорат қилиш” бўйича олиб борилаётган муҳандис-геологик илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маъруза қилди.
3. “Гидрогеофизика” лабораториясининг етакчи илмий ходими, геология ва минералогия фанлари фалсафа доктори М.Р.Жўраев Қуйи-Чотқол сув омбори қурилиши объектида олиб борилаётган гидрогеологик, геофизик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маъруза қилди.
4. “Ер ости сувлари мониторинги ва худудий изланишлар” лабораторияси муҳандис-гидрогеологи Х.М.Абдусалямов Караман сув омбори худида гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик йўналишларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида маъруза қилди.
Ҳар бир маърузадан кейин “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг худудий корхоналари мутахассислари томонидан берилган саволларга институт олимлари ва мутахассислари батафсил жавоб бердилар.
Ўтказилган онлайн-семинар баҳс-мунозараларга бой, кўтаринки рухда бўлиб ўтди, ишонамизки, тадбиримиз бугунги кунда “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонаси ва “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг самарали, унумли бўлишида мухим аҳамият касб этади.

Комментирование и размещение ссылок запрещено.

Комментарии закрыты.